Тошкентда Суриядаги террорчи ташкилотларнинг бир гуруҳ аъзолари ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, “Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида ўтказилган тадбирда Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари, ҳозирда қидирувда бўлган қуйидаги шахслар билан интернет тармоғи орқали алоқада бўлиб келганликда гумонланмоқда:

•    1978 йилда туғилган, Олмазор туманида истиқомат қилган Феруза Сабитовна Мусажонова;
•    1981 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган Сарвар Одилжонович Қосимов;
•    2001 йилда туғилган, Учтепа туманида истиқомат қилган Aбдураҳим Aбдумалик ўғли Aбдуқаҳҳоров;
•    1993 йилда туғилган, Яшнобод туманида истиқомат қилган Дилшод Мурод ўғли Жумабоев;
•    1999 йилда туғилган, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилган Aбдулахад Бахтиёр ўғли Муҳаммадбакиев;
•    1990 йилда туғилган, Юнусобод туманида истиқомат қилган Миролим Мирсамухович Ўлмасов;
•    2001 йилда туғилган Сергели туманида истиқомат қилган Нодир Жахонгир ўғли Собиржонов.

Тошкент шахар ИИББ тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Сергели туманлари ҳудудидаги 108 та манзилда прокурор санкцияси асосида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, 94 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинган.

“Тадбир давомида, ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди”, дейилади хабарда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 1 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди ҳамда 10 нафар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жазо чоралари тайинланган. Ҳозирда тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчи ташкилот

Баҳолаганлар

683

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг