Жорий йилнинг 12 мартидан бошлаб Тошкентда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яна жиддийлашяпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотлар шунда дарак беряпти.
Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистонда 89 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 70 нафари Тошкентда қайд этилган. Қолгани Қорақалпоғистон Республикаси (4 нафар), Андижон (3 нафар), Xoразм (2 нафар) ва Самарқанд (1 нафар) вилоятларида аниқланган.
Кеча, 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86 нафарга ошиб, 80567 нафарни ташкил этмоқда.