Тошкентда Spark 70 ёшли аёлни уриб юборди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2023
10955Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 70 ёшли аёлни уриб юборди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Унга кўра, бугун, 13 октябрь куни соат 08:50 лар атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 46 ёшли ҳайдовчи У.М. Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 70 ёшли Х.Н.ни уриб юборган. Х.Н. ушбу ЙТҲ оқибатида олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Унга пешона соҳаси гематомаси ва шилиниш жароҳати, бурун, бел соҳаси ҳамда катта болдир суягида ёпиқ синиш жароҳатлари ташхиси қўйилган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейди Эргаш Туйчиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 28 ёшли фуқаро Spark автомашинаси уриб кетиши оқибатида вафот этган эди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида ISUZU русумли автобус ва Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15