Тошкентда Spark пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
17 Июнь 2023
5252Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 28 ёшли фуқаро Spark автомашинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Кеча, 16 июнь куни соат 08:10 ларда Яшнобод туманида фуқаро Н.С. Spark машинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган 1995 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган.
Пиёда А.Т. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ISUZU русумли автобус ва Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этганди.