Тошкентда автобус ва Lacetti тўқнашувида бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2023
7184Кеча, 15 июнь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ISUZU русумли автобус ва Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 08:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Султония кўчасида И.С. (1978 йилда туғилган) бошқарувида бўлган ISUZU русумли автобус ҳамда И.М. (1991 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.М. шифохонада вафот этган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Тошкентда уч марта электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Уларнинг сўнггиси 8 июнь куни юз берган. Шунингдек, 5 июнь куни Yutong электробуси иккита автомобиль билан тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган эди. 6 июнь куни яна бир ҳолатда Cobalt электробус билан тўқнашиши оқибатида унинг 2003 йилда туғилган ҳайдовчиси вафот этган ва яна бир йўловчи шифохонага ётқизилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь