Тошкентда Spark 3 нафар ҳиндистонликни босиб кетди
3-саҳифа
−
14 Октябрь 2023
25745Кеча, 13 октябрь куни, соат 22:30 ларда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Spark 3 нафар чет эл фуқаросини уриб юборди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Тўйчиевнинг билдиришича, мазкур ҳолат бўйича хабар кеча, 13 октябрь куни соат 23:55 да ЙҲХБга келиб тушган.
Унга кўра, Яккасарой тумани Бобур кўчасида 18 ёшли ҳайдовчи Т.Ш. Spark автомобилини бошқариб келаётиб, 3 нафар Ҳиндистон фуқаросини уриб юборган.
Оқибатда 40 ёшли П.Х. чап болдир суяги синиши, 40 ёшли И.Р. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, 45 ёшли Х.А. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 70 ёшли аёлни уриб юборган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 28 ёшли фуқаро Spark автомашинаси уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Мирзо Улуғбек туманида ISUZU русумли автобус ва Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этганди.
LiveБарчаси