Тошкентда шифокорларга бағишланган мурал пайдо бўлди

Жамият 5604
image

Замонамиз қаҳрамонлари — коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди. Маълумотларга кўра, у пойтахтнинг Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлган.

“Ушбу жой тасодифан танланмаган, кўп қаватли уйдан узоқ бўлмаган масофада коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази мавжуд. Кўпгина шифокорлар икки ой ёки ундан ортиқ муддат давомида уйда эмаслар ва биз ушбу ижодий мужда орқали уларга миннатдорлик билдирмоқчимиз”, деди “Ziyo Forum” жамғармаси директори ва лойиҳа раҳбари Бобур Фармонов.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 480 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда 62 615 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3.1
t
×