Тошкентда от спорти бўйча Осиё чемпионати ўтказилади
Спорт
−
17:25
369Апрель ойида бўлиб ўтадиган от спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Қувайтда Осиё от спорти федерациясининг (AEF) навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда янги Олимпия тизими циклида қитъа бўйлаб от спортини янада ривожлантиришга доир масалалар кўпиб чиқилди. Тадбирда Ўзбекистон номидан мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳром Газиев қатнашди.
Бош Ассамблея доирасида жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари Тошкент конкур бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши белгиланди. Мусобақа “Universal Horses Stable” мажмуасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси