Тошкентда “қора бозор” курси 8430 сўмга етди

Жамият

image

Кеча, 27 февраль куни Олмазор туманида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари 6 минг АҚШ долларини ноқонуний савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча соат 14:20 да 28 ёшли Акмал К.В. 6 минг АҚШ долларини сотиш эвазига олган 50 580 000 сўм (ҳар бир доллар 8430 сўмдан баҳоланган) пул билан қўлга тушган. Унинг ёнидаги пуллар мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан олмазор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноий иш очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ноқонуний валюта савдоси Олмазор тумани

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг