Тошкентда Оpel автомобили ёниб кетди
Жамият
−
07 Октябрь 2019
5319Бугун, 7 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Оpel русумли автомобиль ёниб кетди. Натижада автомобиль буткул фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келиб қолган.
Ёнғин соат соат 12:46 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, “Матонат” маҳалласи, А.Қодирий кўчаси 38-А-уй рўпарасида рўй берган. Фуқаро Ю.В. бошқарувидаги Оpel русумли атомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар қилган.
Хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга уч дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида фуқаро Ю.В.га тегишли бўлган Оpel русумли автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь