Тошкентда Nexia тўхтаб турган Damas’ни ағдариб юборди
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2024 4179 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia 3 тўхтаб турган Damas’га урилиб, уни ағдариб юборди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 2 сентябрь куни соат 17:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчаси Flower garden боғи қаршисида содир бўлган. 2001 йилда туғилган Т.Х. Nexia 3 автомашинасини бошқариб келаётиб, йўл четида ҳаракатсиз турган 1987 йилда туғилган А.Э. бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь