Тошкентда мотоцикл BYD билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Kawasaki русумли мотоцикл BYD билан тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 10 март куни соат 16:10 ларда Шайхонтоҳур тумани Беруний-Пахта кўчалари чорраҳасида 1983 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган BYD русумли автомашинаси ҳамда 2003 йилда туғилган З.Ф. бошқарувидаги Kawasaki русумли  мотоцикли иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Kawasaki русумли мотоцикл ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Cobalt русумли автомашина пиёдани уриб юборган эди. ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мотоцикл BYD Kawasaki

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг