Тошкентда метрога киришда сумкасида бомба борлигини айтган қиз қўлга олинди
3-саҳифа
−
24 Октябрь 2022
39898Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” линияси “Aлишер Навоий” бекатида 2003 йилда туғилган қиз сумкасида бомба борлигини айтгани учун ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қиз станциянинг автоматик ўтказиш пунктининг биринчи вестибюлида ўз хизмат вазифаларини бажараётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси (МХТБ) ходими томонидан тўхтатилган.
Ходим Н.С.дан унинг сумкани кўришни сўраганида, у сумкасида бомба борлигини айтган. Кўрсатмаларга кўра, МХТБ ходимлари зудлик билан яқин атрофдаги ҳудудни ўраб олган ва воқеа ҳақида навбатчилик бўлимига хабар берган. Шундан сўнг воқеа жойига ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси гуруҳи етиб келган.
Қиз вақтинча ҳибсга олинган. Қизнинг сумкасини кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Шундан сўнг далолатнома тузилган. Ходимлар қиздан нима учун сумкасида бомба бор деб айтганини сўраганида, Н.С. унинг кайфияти яхши эканини ва шу тарзда ҳазил қилишга қарор қилганини айтган. Қиз ходимлар томонидан Шайхонтоҳур тумани 3-сонли ИИБга олиб кетилган.
LiveБарчаси