Тошкентда мактаб ўқувчиси қотиллик қилди
3-саҳифа
−
24 Май 2023
13222Тошкент шаҳри Олмазор туманида мактаб ўқувчиси танишини тиғли жисм билан ўлдирди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.
Аниқланишича, шу йилнинг 22 май куни соат 23:30 да Олмазор туманида 2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, унга ўткир тиғли жисм ёрдамида бир неча маротаба тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи шахс вафот этган.
Холат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши кўзғатилган. Гумонланувчи ушланган.
LiveБарчаси