Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 15 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар тарқатди.

Ёнғин кеч соат 21:52да, Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳасида жойлашган “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида содир бўлган. Маълум бўлишича, бинонинг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв метр майдонида ёнган. Ёнғиндан бинонинг 250 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:04да қуршаб олиниб, соат 22:20да бартараф этилган. 

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Тошкент шаҳар Маҳалла биноси

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг