Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни қадоқлаб сотган жиноий гуруҳ ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қадоқлаб сотиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 1994 ҳамда 1997 йилда туғилган шахслар йирик миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қадоқлаб, закладка” усулида тарқатиш билан шуғулланаётгани маълум бўлган. Ушбу икки нафар шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнида 300 дона “Прегабалин” ва 8 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

Тадбир давомида қўлга олинган шахслардан бирининг яшаш манзилида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган ва қадоқлаш учун сақлаб келинаётган дори воситалари, флаконлар, бўш капсулалар, электрон тарозилар ҳамда дори воситаларини қадоқлаш мақсадида турли аралаштириш мосламалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, қўлга олинган шахсга тегишли Spark русумли автомашина юкхонасида 12 дона кир ювиш кукуни қадоғига яширилган 36 килограмм ва елим идишда 1,5 килограмм “Прегабалин”,  2700 дона қадоқланган “Прегабалин” дори воситаси ва бўш капсулалари борлиги аниқланган.

“Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий нархи 35 млрд 692 млн сўмлик жами 42 кг 806 грамм кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахслар ушланганди.

Мафтуна Мадаминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made