Тошкентда кучли шамол: Дарахт ҳаракатланаётган матизни босиб қолди
Жамият
−
08 Июнь 2019
6176Тошкент шаҳрида бугун, 8 июнь куни кучли шамол кузатилмоқда. Ёз фасли бўлишига қарамасдан, бир неча кун давомида кучли жала ёғиши оқибатида шаҳар ҳудудида намгарчилик миқдори ошиб кетди.
Бугунги кучли шамол эса, шаҳардаги бир қанча дарахтларнинг қулаб тушишига сабаб бўлмоқда. Бир қанча ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг автомобилларнинг устига қулаб тушгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.
QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, шаҳардаги Амир Темур майдонини Оҳангарон йўли билан боғлайдиган Маҳтумқули кўчасида дарахт қулаб тушиши натижасида йўлнинг бир томони тўлиқ ёпилиб қолган.
Миробод тумани ҳудудида жойлашган Тошкент темир йўллари коллежи яқинида дарахт ҳаракатланаётган Matiz автомобилини босиб қолган. Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, ҳодиса натижасида автомобил ҳайдовчиси бошидан жароҳат олган.
Расмларнинг бирида битта дарахт Lacetti ва Nexia автомобилларини босиб қолганини кўриш мумкин.
Яна бир расмда эса, дарахт спарк автомобилини босиб қолган.