Тошкентда кучли магнит бўрони кузатилмоқда
Бу қизиқ
−
20 Июль
758420-21 июль кунлари Тошкент шаҳри кучли магнит бўрони ва экстремал ультрабинафша нурланиши билан қопланади. Бу ҳақда “Метеонова” хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, геотаъсирнинг энг чўққига чиққан нуқтаси соат 08:00 ва 11:00 га тўғри келади. Кечга бориб, ультрабинафша нурланиши фаоллиги пасая бошлайди.
Маълумот учун, Ер магнит майдонидаги бузилиш даражаси беш кўрсаткичли шкала бўйича ўлчанади, энг юқориси G5 – “жуда кучли” ва G1 “заиф” ҳисобланади.
Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилади. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.