Тошкентда коррупцияга аталган граффит пайдо бўлди (видео)

Маданият-санъат 18736
image

Тошкентда порахўрлик ва коррупцияга қарши граффит пайдо бўлди. Уни кўча суратлари билан танилган Inkuzart тахаллусли рассом чизди. Сурат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги яқинидаги деворга чизилган.

Порахўрликка аталган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалишни бошлаши билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Inkuzart’ни қўллаб-қувватлаб чиқди.

“Биз ҳар куни коррупция балосидан тезроқ қутилиш, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, коррупция иллати ҳанузгача елкамизда оғир юк бўлиб қолмоқда.

Бу юкдан қанча тез қутилсак, олдимизга қўйилган мақсадларга шунча тез эришамиз. Бунинг учун нафақат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, балки аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этишлари, кўмаклашишлари керак.

Агентлик мазкур граффити муаллифи inkuzart’нинг ижодий ғоясини ва шу каби коррупцияга нисбатан муросасизликка қаратилган креатив ёндашувларни доимо қўллаб-қувватлайди”, деган Бурҳонов.

Қайд этиш керакки, рассомнинг бир нечта кўча суратлари ҳокимликлар томонидан ўчиртириб ташланганди. Булар қаторига таниқли олим Альберт Эйнштейнга аталган портрет, Uzauto Motors монополияси ва бензин нархи ошиб кетишига бағишланган граффитларни киритиш мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 385
Рейтинг: 3.1
t
×