Тошкентда коронавирусга чалинган 22 киши аниқланди
Жамият
−
27 Июнь 2020 12700 1 дақиқа
Бугун, 27 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 61 нафарга ортиб, 7551 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 22 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 12 нафари аҳоли орасида);
• 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.
Айни соатларда Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 5063 (+25) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 2468 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель