Тошкентда коронавирусга чалинган 2 эркак вафот этди

Жамият 5552
image

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна икки бемор коронавирусдан вафот этганини маълум қилди. Мамлакатда COVID-19 касаллигидан ўлганлар 163 нафарга етди.

Учтепа туманида яшаган 64 ёшли бемор А.А. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жорий йил 27 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Бошқа бир бемор Сергели туманида яшаган 30 ёшли Б.А. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси аломатлари кучайган ва нафас етишмовчилиги оғирлаша бошлагач, у ҳам Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлар билан кечган. 

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3.1
t
×