Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 9 беморнинг аҳволи оғир
Жамият
−
25 Апрель 2020
7543Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 киши оғир аҳволда қоляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 103 беморнинг 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.
Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 66 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир.
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 145 бемордан 47 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти”, дея таъкидлади Нурматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 1836 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 621 нафари соғайган ва 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси