Самарқанддан хушхабар. Яна 4 нафар бемор соғайди
Жамият
−
24 Апрель 2020
7175Самарқанд вилоятида даволанаётган 4 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул тузалди. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари сафига эндиликда Самарқанд вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан. Сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатган.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси