Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 14 бемор оғир аҳволда

Жамият

image
МДҲда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдагидан 5 баравар паст north_east

МДҲда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдагидан 5 баравар паст

Ўзбекистонда бир кунда коронавирусни аниқлаш учун 8 мингдан ортиқ лаборатория таҳлиллари олинган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилди.

Отабековнинг сўзларига кўра, Тошкентда даволанаётган 200 дан ортиқ коронавирусга чалинган беморларнинг 14 нафари оғир аҳволда қоляпти.

“Ҳозирга келиб Ўзбекистонда коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморларнинг умумий сони 624 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий текшириш институтидан олинган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда ушбу институт клиникасида даволанаётган 98 нафар беморнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 9 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти раҳбариятидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 110 нафар беморнинг 5 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланяпти.

Ҳурматли фуқаролар ҳозирги вақтда 86 мингдан ортиқ фуқаролар карантин муддатини ўтаяпти. Бир кунда республика бўйича 8200 дан кўпроқ лаборатория таҳлиллари ўтказилган. Мана шу таҳлиллар натижасида беморларни аниқланиш кўрсаткичи 0,4-0,5 фоиз оралиғида бўляпти”, деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 38 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг