Тошкентда хонадонида наша етиштирган шахслар қўлга олинди
3-саҳифа
−
22 Август
3926Тошкент шаҳрида хонадонида наша етиштириб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида 6 туп наша гиёҳвандлик воситасини етиштириб, парваришлаб келгани аниқланган. Бундан ташқари, алоҳида жой ҳозирланиб, гиёҳвандлик воситаларининг ўсишига шароит яратилган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда ўз хонадонида 21 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келаётган шахс ушланган. Унинг хонадонидан 1 килограммга яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.
“Олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилади ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида далаҳовлисида 670 туп каннабис етиштирган шахс қўлга олинганди.