Тошкентда хитойлик аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди
3-саҳифа
−
20 Март
11578Бугун, 20 март куни Тошкентдаги яшаш уйида хитойлик аёлга тежоғлик қилган сантехник устидан Чилонзор туман судида маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати раҳбари Зокиржон Қўзибоев маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг 1 ноябрь куни чет эл фуқароси Баи Ли Меи Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Аёл яшаш уйига сантехника хизматини бажариш учун келган 28 ёшли С.У. унга шилқимлик қилиб, қучоқлаганидан шикоят қилган. Хитойлик сайёҳ ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суд мажлисида судланувчи С.У. юқорида кўрсатиб ўтилган айбига иқрорлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, суддан енгиллик берилишини илтимос қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Қолаверса, судланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 255.000 сўм ундирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интернетда Xoliqjon vines номи билан танилган вайнер Холиқжон Самадов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисми, 128-моддаси прим-5 2-қисми, 147-моддаси ҳамда 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, 34-модда қўллаган ҳолда унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь