Тошкентда келинига шилқимлик қилган қайнота қамалди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь
11988Тошкент шаҳрида келинига шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 ноябрь куни қайнота уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, келинига шаҳвоний шилқимлик қилиб, ножўя ва уятсиз сўзлар айтган. Шундан сўнг келин ҳолат юзасидан Ички ишлар ходимларига мурожаат қилган.
Қайнота суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлган ва суддан адолатли қарор чиқаришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1 моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 5 сутка қамоқ жазоси ва БҲМнинг бир баробари яъни 375 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида қайнота элетроскутерни бошқариб бораётган келинининг ёнида ўтириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилганди. Ҳолат юзасидан эркак судда айбига иқрорлик билдирмасдан, Ўртаёп қишлоғига бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун электроскутерни бошқариб бораётган келинининг ёнида ўтириб кетгани, шу вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани учун нима қилганини эслай олмаслигини, шаҳвоний шилқимлик қилмагани, ишни қонуний ҳал қилишни сўраб, тушунтириш берган. Суд қарорига кўра, эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга шу модданинг 1-қисмига асосан, 4 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси