Тошкентда каналдан топилган жасад бўйича маълумот берилди

Жамият 12329
image

Аввалроқ, Тошкентда каналдан аёл кишининг жасади топилгани, ФВВ қутқарувчилари бир неча уринишда уни сувдан олиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унда бугун, 13 февраль куни соат 7:40 да Чилонзор тумани ҳудудидаги “Бўрижар” каналида номаълум аёлнинг жасади топилгани тасдиқланган. Аёл тахминан 45-50 ёшларда. Аёлнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИБ ва прокуратура раҳбарлари етиб борган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, аёлнинг елкасида “катетер” бўлган. У касал бўлгани тахмин қилиняпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 640
Рейтинг: 3
t
×