Тошкентда қўшимча 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилди

Local

image

Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

“Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан, жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортиши сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари сони 167 тага етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида, Тошкент шаҳрида 4 сентябрдан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилган.

Акобир Сайидов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends