Тошкентда қурувчини тупроқ босиб қолди
3-саҳифа
−
25 Май
8445Кеча, 24 май куни Тошкентда бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 17:05 да Яккасарой тумани “Дилбулоқ” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Пайвандлаш ишлари пайтида қурувчилардан бири тупроқ қатлами остида қолган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.
“Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолганди.
LiveБарчаси