Тошкентда қурувчини тупроқ босиб қолди
Crime
−
25 May 2024 9414 1 minute
Кеча, 24 май куни Тошкентда бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 17:05 да Яккасарой тумани “Дилбулоқ” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Пайвандлаш ишлари пайтида қурувчилардан бири тупроқ қатлами остида қолган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.
“Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September