Андижонда гўрков тупроқ остида қолди

Жамият

−

image

Бугун, 15 май куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 9:11 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган.

Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилган.

“Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назорати остида”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Учтепада 3 кишини тупроқ босиб қолганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг