Учтепада 3 кишини тупроқ босиб қолди
3-саҳифа
−
11 Октябрь 2023
8277Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани "Бешқайрағоч" кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
“Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси