Тошкентда қатор автобуслар йўналишлари ўзгарди

Жамият 3391
image

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб қатор автобус йўналишларида щзгарш бщлади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиясозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.

63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, М.Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М.Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14, 24, 60, 63, 89, 96- ҳамда 4-автобус саройининг 8, 32, 38, 57, 80, 84, 122, 135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
Теглар
t
×