Тошкентда қарийб 3 млрд сўмлик наркотик моддалар ноқонуний муомаладан олинди (видео)
3-саҳифа
−
19 Декабрь
2119Тошкент вилояти Паркент туманида 2 миллиард 800 миллион сўмлик синтетик гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олди олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўзини шубҳали тутган ҳайдовчи кузатувга олинган. Унинг бошқарувидаги Damas автомашинаси Тошкент вилоятининг Паркент туманида тўхтатиб текширилганда, “духовка” ичидан тахминий нархи 2 миллиард 800 миллион сўмга тенг бўлган 2 кг 160 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан 10 минг 800 марталик синтетик гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олди олинган.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан Чилонзор туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Унда уч нафар шахс Lacetti автомашинасида келиб, “махсус харидор”ларга 3 кг гашиш гиёҳвандлик воситасини “закладка” усулида яширилган жойдан олиб берган вақтида ушланган. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушланган 7 нафар шахсдан 3 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси олинган.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса 59 ёшли шахс “махсус харидор”га 5 минг АҚШ долларига 1 кг гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган бўлса, 24 ёшли шахс Чилонзор туманида махсус харидорга 200 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 3000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида илгари гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғуллангани учун қамалиб чиққан 68 ёшли фуқаро яна шу ишни қилаётган вақтида қўлга тушган эди.
LiveБарчаси