Тошкентда Jah Khalib’нинг концертида катта тартибсизлик чиқди (видео)
Маданият-санъат
−
26 Ноябрь 2023
17833Кеча, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да чет эллик хонанда Jah Khalib’нинг концерт дастури олдидан катта тартибсизлик юзага келди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, турлича талқин қилинди. Унда одамлар чиптаси бўлса ҳам концертга кира олмаётгани, кўпчиликнинг онлайн харид қилган чиптаси сохта бўлиб чиққани айтилган.
Аренанинг кириш қисмида юзага келган тартибсизлик юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси расмий изоҳ берди.
Унга кўра, концерт дастури куни у ерда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартибини бузганликда гумонланган фуқаролар воқеа жойидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб, юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олди олинган.
“Ҳозирда тартиббузарликка доир ҳолат юзасидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади Миллий гвардия хабарида.
LiveБарчаси