Тошкентда иситиш тизимини ўчириш кечиктирилди
Жамият
−
02 Апрель 2020
6194Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш ишлари кечиктирилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Шоҳруҳ Шодмонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Тошкентда иситиш тизимининг ўчирилиши бир ҳафтага чўзилди. Агар кимдадир ишламаса, турар-жойидаги ХУЖМШга мурожаат қилиши керак. Тошкент шаҳар ҳокимлигига раҳмат”, деган Шоҳруҳ Шодмонов.
Аввалроқ, жорий йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этиш керакки, ижтимоий тармоқларда кўплаб фуқаролар мамлакатда карантин режими ўрнатилгани, болаларнинг доим уйда бўлишини инобатга олиб, иситиш тизимини ўчириш ишларини кечиктириш кераклиги ҳақида фикр билдирганди.
LiveБарчаси