Тошкентда икки мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2021
29203Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 28 сентябр куни 94-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари ва 145-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари ўртасида юз берган. Икки мактаб ўқувчилари Telegram ижтимоий тармоғи орқали ўзаро гап талашиб қолишган. Сўнг улар шу куни тахминан соат 13:20 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Амир Темур кўчасида учрашиб муносабатларни ҳал қилмоқчи бўлишган. Мазкур учрашувга 20 нафарга яқин мактаб ўқувчилари келишган ва уларнинг бир нечтаси ўртасида жанжал бошланган.
Ҳолатдан хабар топган ҳудудий профилактика инспекторлари Абузохид Йўлдошбеков ва Тимур Исамуҳамедов зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва уларнинг аралашуви билан катта можаронинг олди олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.
LiveБарчаси