Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси кўпайгани маълум бўлди

Жамият 3443
image

Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 14 июнгача бўлган давр ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг туман бўлинмалари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 74 та факт аниқланди. Маълум қилинишича, барча аниқланган фактлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Матубот хизмати маълум қилмоқда.

Хабарларга кўра, жорий ойнинг бошидан ўтган 14 кун ичида “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирлар давомида жиноят қидирув ходимлари ва профилактика инспекторлари томонидан гиёҳвандлик ўсимликлари етиштириш билан боғлиқ 8 та факт аниқланди. Мазкур фактлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (“Тақиқланган экинларни етиштириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича 56 та жиноий иш, 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича эса 10 та жиноий ишлар қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосидан жами 3500 граммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Анқиланишича, уларнинг аксариятини марихуана, кўкнор ва гашиш ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, шу давр ичида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи тиббий препаратларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ фатклар бўйича 6 та жиноий ишлар қўзғатилди. Ноқонуний савдодан 151 та “Тропикамид” ҳамда таркибида “прегабалин” бўлган 209 та препаратлар мусодара қилинди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3
t
×