Наркосавдогар ва унинг шериги ушланди
3-саҳифа
−
26 Январь 2112 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 46 ёшли эркак ва унинг шериги “гашиш” моддасини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс шартли харидорга 200 грамм “гашиш” моддасини 50 миллион сўмга сотган пайтида ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс олинган пул маблағининг 6,9 миллион сўмини 1989 йилда туғилган ҳамшаҳарига топширган вақтда у ҳам қўлга олинди. Уни текшириш давомида ёнидан 500 грамм “гашиш” моддаси аниқланган.
Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразм ва Андижон вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда наркотик сотувчилари ҳамда қимор ўйинларини ташкил қилган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.