Хоразмда қиморбозлар, Андижонда наркотик сотувчилар ушланди
3-саҳифа
−
25 Январь 3469 1 дақиқа
Хоразм ва Андижон вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда наркотик сотувчилари ҳамда қимор ўйинларини ташкил қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1965 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадонида қимор ўйинларини ташкил қилгани аниқланган. Ушбу хонадонда қимор ўйнаётган 5 нафар шахсдан жами 32 миллион сўм ва ўйин карталари олинган.
Қолаверса, наркожиноятларга қарши курашиш йўналишида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1950 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадида 20 килограмм 400 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан бўлган фуқарони ноқонуний ҳолда ушлаб туриб, уни қийноққа солган шахс ушланганди.