Тошкентда фуқарони “зелёнка” сепиб, “самосуд” қилганлар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
15 Март 2023
9581Тошкентда гўёки гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган шахсларни “зелёнка” сепиб, “самосуд” қилганлар қамалди. Бу ҳақда "Маҳалла" телеканали хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21:00 ларда 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.А. ва 2005 йилда туғилган Р.А. 2003 йилда туғилган А.Б. билан Тошкент шаҳрининг Миробод туманида учрашув белгилаган.
Шундан сўнг улар А.Б.ни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни урган ва тан жароҳати етказган. Шунингдек, улар унинг устига “зелёнка” моддасини сепиб, "самосуд” қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миробод тумани судида судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди. Судланувчи Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари ва Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “е”, “и” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, Сурия давлати фуқароси бўлган судланувчи жиноят содир этилгани ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш жиноятини содир этганликда айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 18,5 бараварида (5 550 000 сўм) жаримага тортилди.
2001 йилда туғилган судланувчи эса “одам ўғирлаш” ва “қасддан баданга оғир шикаст етказиш” жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси