Тошкентда электр таъминотида йирик авария юз берди

Жамият

image

Кеча, 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида электр таъминоти тизимида йирик авария юз берди. Натижада туманнинг қатор даҳалари электр таъминотисиз қолди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, тахминан соат 22:00да  электр таъминоти тизимида рўй берган йирик авария сабабли Юнусобод 3, 11, 14, 17, 18 ва 19-даҳалари электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда.

Айни пайтда авария оқибатларини бартараф қилиш ва электр таъминотини тиклаш ишлари ташкил қилинган.

“Ҳурматли фуқаролар, электр таъминоти тизимида вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейди ҳокимлик.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод электр таъминоти

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг