Тошкентда тадбиркор дарахтларнинг остини бетонлаб ташлади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шахристон ва А. Темур кўчалари кесишмасида дарахтларнинг ости бетонлаб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолатга Тошкент шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, кеча, 3 февраль куни ушбу манзилда тадбиркор ноқонуний равишда бетон қоришмасини тўкиб кетган.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб воқеа жойига етиб борган.

Масъулларни жалб қилган ҳолда ноқонуний равишда тўкилган бетон қоришмалари тўкилган жой бетон қоришмаларидан тозаланган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида суриштирув ишлари бошланган. Ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритилгач, батафсил маълумот берилиши тўғрисида хабарда айтиб ўтилди.

Аввалроқ, Асака туманида 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг