Ўзбекистонда мораторий, Андижонда эса 10 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

Жамият

image
Қарши университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди north_east

Қарши университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Андижонда мораторийга қарамай дарахтларни кесиш давом этмоқда. Бу сафар Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб ташланди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳолат бўйича ўрганиш ўтказди.

Аниқланишича, Асака тумани “А.Темур” МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган.

Мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий корхона раҳбарияти томонидан дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган. 

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.

Аввалроқ, Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудида 12 туп дарахт ноқонуний равишда кесилгани ҳақидаги хабар берган эдик.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Андижон шаҳар Перинатал маркази ҳудудида 12 туп “элдор қарағайи” дарахти Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси 2-банди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди талаблари бузилганини маълум қилганди.

Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, 2021 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Фармон билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг