Тошкентда болали аёлни сабабсиз урган эркак ушланди

Local

image

Бир неча кун аввал Facebook ижтимоий тармоғида Е.С. исмли аёл фойдаланувчи 13 февраль куни Мирзо-Улуғбек тумани, Дархон кўчасида 10 ойлик ўғли билан сайр қилиб юрганида, тахминан 25-30 ёшли номаълум шахс уни елкасидан урганлиги ҳақида хабар эълон қилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда, у 34 ёшли Ф.А. эканлиги, шунингдек у тунги вақтда сабабсиз автомобиллар устига чиқиб сакраб, машина эшикларни тепганлиги маълум бўлган.

1

“Мирзо-Улуғбек ИИО ФМБ ички ишлар бўлими ходимлари Ф.А. ҳақида шаҳар клиник психиатрия шифохонасига хабар беришди, ҳозирда Ф.А. ўша ерда“, дея қайд этилган ИИББнинг хабарида.


Rate Count

137

Rating

3

Rate this article

Share with your friends