Тошкентда бир суткада 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 19 март куни Ўзбекистонда 126 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 81 221 нафарни ташкил этяпти.

ССВ маълумотига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари яна қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

•    1 нафар Андижон вилоятида,
•    5 нафар Бухоро вилоятида,
•    1 нафар Жиззах вилоятида,
•    1 нафар Самарқанд вилоятида,
•    1 нафар Сурхондарё вилоятида,
•    1 нафар Хоразм вилоятида,
•    10 нафар Тошкент вилоятида,

Кеча кун давомида жами 77 нафар бемор: 6 нафари Самарқанд, 9 нафари Тошкент вилояти ва 62 нафари Тошкент шаҳрида соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистондакасалликдан соғайганлар жами 79708 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made