Тошкентда бегона қизга тажовуз қилган эркак қидирилмоқда

3-саҳифа

image

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, қиз ўз подъездига кириб кетаётганида номаълум йигит унга орқадан ҳужум қилган, қиз эса ҳолатдан даҳшатга тушиб қичқирган. Баланд овозларни эшитган қўшни уйдагилар югуриб чиққан вақтда йигит қочиб кетган. 

“Эркак қизнинг орқасидан келиб, уни қучоқлаган, қиз қўрқиб кетган ва сумка билан урган, шундан сўнг номаълум шахс қочиб кетган”, дейилади хабарда.

Мазкур хабарни Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади. Унга кўра, ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Гумондор эркак қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 апрел куни Миробод тумани Иноқобод кўчасида номаълум шахс 17 ёшли қизнинг орқасидан келиб, тегажоғлик қилганди. Сўнгра ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Кейинчалик қизнинг отаси унинг стрессдалигини маълум қилган

Ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида жорий йилнинг 8 август куни кўриб чиқилиб, О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тажовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made