Тошкентда бедарак йўқолган аёл ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
22402Тошкент вилоятида бедарак йўқолиб, қидирувга берилган 23 ёшли аёл ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Н.О. жорий йилнинг 6 ноябрь куни Паркент тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 23 ёшли аёли Ҳ.О. тунда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган ва уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 10 ноябрь куни аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчаси “Маърифат” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Қорасув” каналида чўкиб кетган ҳолда топилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 ноябрь куни соат 08:30 да Фарғона шаҳрининг “Чекшўра” МФЙ Чароғон кўчасидан ўтган ариқдан номаълум шахснинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилганди.
LiveБарчаси