Тошкентда банкомат ўғрилари қўлга олинди
Жамият
−
08 Январь 2021
11735Тошкент шаҳрида еттита тўлов терминалини ўғирлаб кетиб, ичидаги пулларни сарфлаб юборган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкентда муқаддам судланган икки нафар шахс яна жиноятга қўл урган. Гумонланаётган мазкур шахслар 2020 йилнинг 15 декабридан жорий йилнинг иккинчи январигача бўлган вақт оралиғида жами еттита тўлов терминалини ўғирлаб, уни бузиб ичидаги пулларни сарфлаб юборган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь